Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда тупроқ ресурсларини тезкор, аниқ ва самарали таҳлил қилиш, баҳолаш ва мониторинг қилиш бўйича дастурий маҳсулот
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан ишлаб чиқилган
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти
Тошкент шаҳри, Қамарнисо кўчаси, 3-уй
Тел: +998 (71) 246-76-00
Email: info@soil.uz
Муҳим эслатмалар
Ушбу дастурий таъминот Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти (ФАО) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан молиялаштирилган лойиҳалар асосида ишлаб чиқилган.
UZSoilAI мавжуд тупроқ маълумотларини сунъий интеллект технологиялари асосида таҳлил қилиш ва интеллектуал моделлар ишлаб чиқиш асосида тупроқ ҳолатини башорат қилиш ҳамда тегишли тавсиялар бериш мақсадида ишлаб чиқилган.
Дастурнинг ушбу босқичида маълумотлар фақат лойиҳа пилот майдонлари мисолида мавжуд.
Дастур тавсия қисмида берилган органик ва минерал ўғитлар меъёрлари ҳамда шўр ювиш меъёрлари мавжуд услубий кўрсатмалар, қўлланмалар ва тавсиялар асосида белгиланган.
Фосфорли ва калийли ўғитлар меъёрлари ғўзанинг ўртача 35 центнер ва бўғдойнинг ўртача 70 центнер хосили учун ҳисобланган. Шунингдек, фосфорли ўғитлар аммофос таркибидаги ва калийли ўғитлар калий хлорид таркибидаги улушлари ҳисобланган ҳолда натур шаклидаги миқдорлари кўрсатилган.
Контур бўйича тавсиyalarda органик ва минерал ўғитлар миқдорлари ҳамда шўр ювиш меъёрлари ушбу контур эгаллаган майдон учун умумий ҳисобланган, яъни бир гектар учун белгиланган меъёрлар ушбу контур майдонига кўпайтирилган.
Сунъий интеллект асосидаги моделлар чегараланган аниқликка эга бўлиб, реал ҳолатдан фарқ қилиши мумкин!
Маълумотлар лицензияси ва фойдаланиш шартлари
UZSoilAI нинг ушбу версияси Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан CC BY-NC-ND 4.0 лицензияси остида мавжуд. UZSoilAI веб-сайти ва веб-хизматларидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчи ушбу лицензияларни ва UZSoilAI маълумотлар сиёсатини тўлиқ қабул қилади.
Жавобгарликни рад этиш
Сайтдаги барча материаллар, жумладан матн, тасвирлар, видеолар, овозли файллар ва бошқа объектлар муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк қонунлари билан ҳимояланган.
Жавобгарликни рад этиш
Муаллиф (ҳуқуқ эгаси) лари сайтдан фойдаланиш натижасида фойдаланувчи ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун жавобгар эмас. Муаллиф (ҳуқуқ эгаси) лари материалларнинг аниқлиги, тўлиқлиги ёки янгилигига кафолат бермайди ва ундаги хатолар ва камчиликлар учун жавобгар эмас.